

33 ёшли ҳимоячи кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадисиз, қонунга хилоф равишда олиш ва сақлашда айбланмоқда. Тергов материалларига кўра, Гасанов 2026 йилнинг 22 сентябрь куни тонггида турар-жой биноларидан бирининг йўлагида гиёҳванд модда яширилган жойдан ("закладка") уни олаётган вақтида полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Футболчи ўз фаолияти давомида Россия Премьер-лигасида (РПЛ) жами 33 та учрашувда майдонга тушган. У турли йилларда Россиянинг "Подолье", "Анжи", "Енисей", "Балтика", "Чайка", "Легион-Динамо", "Динамо" (Махачқалъа), шунингдек, Норвегиянинг "Тромсё" ва Ўзбекистоннинг "Сурхон" клубларида ўйнаган. Жорий йилнинг февраль ойидан буён Гасанов Россия Иккинчи лигасида иштирок этувчи "Муром" клуби аъзоси ҳисобланар ва ушбу мавсумда жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушган эди.
