Чеферин ФИФАнинг ЖЧ ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режалари ҳақида: "Лойиҳа бекор қилинди, аммо путур етказилган ишонч қайта тикланмади”

Aslanov Jasurbek
23 сен 2026, 19:01
УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФАнинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режалари фонида футболга бўлган ишончга путур етказилганини маълум қилди.

Июль ойи охирида ФИФАнинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш учун янги тижорат тузилмаси бўлмиш FIFA Forward Enterprise (FFE) ташкил этиш режалари маълум бўлган эди. Кейинчалик ташкилот раҳбари Инфантино футбол конфедерациялари томонидан билдирилган танқидлар ва УЕФАга аъзо мамлакатлар томонидан ЖЧга бойкот эълон қилиш таҳдиди фонида бу ғоядан воз кечишга қарор қилди.

"Бу ўйиннинг гўзаллиги ва анъаналари барчамизни унинг хизматкорига айлантиради. У футбол ўйнайдиган, уни томоша қиладиган ва ҳаётини унга бағишлайдиган инсонларга тегишли. Бирлашиш — футбол чорловларига қарши туриш ва ўсишнинг ягона йўлидир.

Аммо ҳамма ҳам ўйинни ўз амбицияларидан устун қўймайди. Спорт туримизга бўлган ишонч учта устунга таянади — жипслик, шаффофлик ва сараланганлар эмас, балки кўпчилик манфаатларига хизмат қиладиган бошқарув. Охирги вақтларда ушбу қадриятларни ҳимоя қилишга қасам ичган инсонлар томонидан бу нарсалар эътиборсиз қолдирилди. Дунё футболининг жипслигига путур етказган лойиҳа бекор қилингандир, аммо йўқотилган ишонч ҳали қайта тикланмади ва ҳозирда вазифамиз — уни қайтариб олишдир.

Футбол сотилмайди. УЕФА йиллар давомида ушбу ғояни етказиб келмоқда ва ишонаманки, бу саммитда биз янада илгарилаймиз", — деди Чеферин Португалия футбол саммити учун йўллаган видеомурожаатида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As