

Жанни Инфантино атрофидаги можаролар фонида Европа жамоалари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ФИФА турнир ҳуқуқларини сотиш учун янги тижорий тузилма — FIFA Forward Enterprise (FFE) яратиш режалари ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедерациялари танқиди ва УЕФАга аъзо давлатлар томонидан ЖЧни бойкот қилиш таҳдиди фонида бу ғоядан воз кечишга қарор қилди. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, УЕФА президенти Александер Чеферин ва Европа клублари ассоциацияси (EFC) раҳбари Носир Ал-Хелайфи 12 август куни бўлиб ўтадиган ПСЖ ва "Астон Вилла" ўртасидаги Европа Суперкубоги баҳси вақтида вазиятни муҳокама қилишади. Чеферин агар Инфантино ўз лавозимини тарк этмаса, EFC ва унинг таркибига кирувчи клублар КЖЧ-2029 ни бойкот қилишини хоҳлайди. Бироқ бунинг учун ташкилотга аъзо бўлган ва сони 850 тадан ортиқ клубларнинг қўллаб-қувватлаши талаб этилади.



