БУМ! ФИФА ЦСКАга трансфер тақиқи қўйди, Файзуллаевнинг тақдири энди нима бўлади?
06 дек 2024 16:30
Янгиликлар
БУМ! ФИФА ЦСКАга трансфер тақиқи қўйди, Файзуллаевнинг тақдири энди нима бўлади?
ФИФА Москванинг ЦСКА клубига трансферларни амалга оширишни тақиқлаб қўйди.
Рус клуби 2026 йилнинг ёзига қадар, яъни 3та трансфер ойнасида янги ўйинчи сотиб ололмайди.
Бундан ташқари, Россиянинг яна икки клуби "Химки" ва "Кубан"га ҳам тақиқ қўйилган.
ЦСКАдаги тақиқ 14 ноябрдан, "Химки"ники 15 ноябрдан бошланади, "Кубан"даги тақиқ эса 12 июлдан бошланган. "Химки" таркибида яна бир ўзбекистонлик футболчи Алишер Одилов тўп тепади.
ЦСКА ва "Химки" клублари навбатдаги 3та трансфер ойнасида янги ўйинчилар билан шартнома туза олишмайди, "Кубан" эса то ФИФА руҳсат бермагунча трансферларни амалга ошира олмайди.
Афсуски, ушбу тақиқ ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаевнинг яқин орада Москвадан Европанинг кучлироқ чемпионатларига кўчиб ўтиш эҳтимолига салбий таъсир қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар