UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  5 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  10 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  11 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  148 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18

"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди Янгиликлар

"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди

"Барселона" вингери Рафинья 2025 йил якунларига кўра ФИФА рамзий терма жамоасига киритилмагани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Бразилиялик футболчи бу қарорга ҳис-ҳаяжонсиз муносабатда бўлиб, бундай рейтинглар уни умуман қизиқтирмаслигини айтди.  

Ўтган мавсум Рафинья учун фаолиятидаги энг яхшиларидан бири бўлди: у каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 57 ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 26 та голли узатма амалга оширди. Айниқса, Чемпионлар Лигасида ёрқин ўйин намойиш этди — 13 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди ва 8 та ассист билан етакчилик қилди.

Жамоавий ютуқлар ҳам таъсирли чиқди: "Барселона" билан бирга Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритиб, жамоа ҳужумида асосий фигурага айланди.

У жорий мавсум ҳам "гол+пас" тизими бўйича самарали ўйнашда давом этмоқда: барча мусобақалардаги 14 та учрашувда 7 та гол ва 3 та ассист қайд этиб, Каталония гранди етакчиларидан бири эканини тасдиқламоқда.

Аввалроқ Ханси Флик буни "шармандалик" деб атаган эди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

   
24 дек 23:03:08
Red Devil UZB
Бундан ажабланишга хожат йук. 2 йил аввал Месси пляжда дам олиб ОТни ютганди.
   
23 дек 23:09:13
Никола58
У нимага ФИФАни энг яхши футболчилар руйхатига тушмаганлиги тугрисида кетяпди. У албатта руйхатда булиши керак эди. Майли Дембеле ОТ ва энг яхши футболчи булди. Бунга гап йук. Руйхатда бошка футболчилар катори у хам булиши керак эди. Флик шуни этивотди. Статистикаси вообще бомба хатто Мбаппе ва Ямаль хам бундай уйнамаган. Койил. Эх бюрократ ФИФА.
   
23 дек 16:00:53
Tulkin Alimov
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Баркарор у́йнаган у́йинчи у́зи шу бу́лади ФИФА хам корупцияга ботганми дейман. Дембеледан шу зу́р у́йнади.
Овоз берувчилар Рафиняга овоз беришмаса, ФИФА нима қилиши керак?
Барча овозларни рад этиб, совринни овозларсиз бериши керакмиди?
Барча овоз берувчилар кимга овоз бергани очиқландику, ҳаммаси Дембелега овоз берган.
   
23 дек 14:31:23
leva8989
Rafinya Dembeledan ustunligini isbotlamoqda
   
23 дек 12:38:01
Odilbek Abdushukurov
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Баркарор у́йнаган у́йинчи у́зи шу бу́лади ФИФА хам корупцияга ботганми дейман. Дембеледан шу зу́р у́йнади.
FIFA eng poraxo‘r tashkilot (ushbu mavzuga aloqasi yo‘q). Bizning amaldorlar ularni oldida hech narsa emas.
   
23 дек 12:33:37
Muhammadamin Qodirjanov.78
Вини га ухшаб йигламасдан Майдонда исботлайапти бу, узи Вини шу Олтин топни ололмагандан кейин уйин тушлаб йуборди
   
23 дек 12:13:33
Javlon Samarqand
Dembilini ustun tomoni Chempionlar Legasini yutgani boʻldi
   
23 дек 11:59:40
Жамшид Jamshid
Баркарор у́йнаган у́йинчи у́зи шу бу́лади ФИФА хам корупцияга ботганми дейман. Дембеледан шу зу́р у́йнади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика