"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади

Sherzod Nurmatov
26 дек 2025
"Пахтакор" ҳимоячиси Диёр Ортиқбоев янги мавсумни "Хоразм" таркибида бошлайди.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди. 

"Ўтган мавсум иккинчи даврада "Пахтакор"дан "Хоразм"га ижарага берилган Диёр Ортиқбоев фаолиятини Урганчда давом эттиради", – дейилади хабарда.

22 ёшли футболчи якунланган мавсум "чўгирмалилар" либосида 15 ўйинда иштирок этиб, 1 та голли пас узатди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia