UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  0 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  1 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  8

Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди

2025 йил Ўзбекистон футболи тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган йил бўлди. Орзулар ҳақиқатга айланган, йиллар давомида кутиб келинган марралар забт этилган, футболимиз ўзининг янги қиёфасини намоён қилган йил сифатида ёдда қолди.

Миллий терма жамоамизнинг илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши бутун халқимизнинг қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотди. Шу билан бирга, ўсмирлар терма жамоалари қитъа миқёсида тенгсиз эканини исботлаб, мамлакат футболи келажаги ишончли қўлларда эканини намоён этди.

Ана шундай тарихий йил якуни арафасида кеча Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар уюшмаси ҳамкорлигида йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири — Футболчилар уюшмасининг 2025 йилги асссамблеяси бўлиб ўтди. Бу тадбир оддий йиғилиш эмас, балки футболимизнинг ўтмиши, бугуни ва эртанги кунини бир нуқтага жамлаган маънавий майдонга айланди.

Ассамблеяда футболимиз фахрийлари, миллий терма жамоа сафида турли йилларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчилар, ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Улар орасида бир вақтлар стадионларда минглаб мухлисларнинг олқиши остида тўп сурган, бугун эса ўз тажрибасини ёшларга улашиб келаётган қаҳрамонлар бор эди. Улар орасида Миржалол Қосимов, Сергей Лебедев, Абдусамад Дўрмонов, Мухтор Қурбонов, Анвар Ғофуров, Евгений Валицкий, Мурод Алиев, Игнатий Нестеров каби номлар бор эди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама этилгандан сўнг, иштирокчилар учун янги қурилган Миллий футбол маркази бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида меҳмонлар замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган инфратузилма, футболчиларни тайёрлаш, жисмоний тиклаш ва реабилитация қилиш учун яратилган кенг имкониятлар билан танишдилар. Бу мажмуа нафақат бино, балки келажакдаги ғалабаларнинг мустаҳкам пойдевори экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўнгги йилларда амалга оширилган тизимли ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида тўхталиб ўтди. ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев эса футболни оммавийлаштириш ва ёшлар билан ишлаш масалаларида қўлга киритилаётган ютуқларни алоҳида қайд этди. Футбол фахрийлари Азамат Абдураимов, Биродар Абдураимов, шунингдек, собиқ футболчилар Анзур Исмоилов, Азиз Ибрагимов, Фарҳод Тожиев ва ҳудудий футбол ассоциациялари вакиллари ўз чиқишларида бу йилги тарихий ютуқлар тасодиф эмаслигини, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва тўғри бошқарув натижаси эканини таъкидладилар.

Ассамблея якунида иштирокчилар ягона фикрда бирлашдилар: бугунги ютуқлар — фақат бошланиш. Миллий футбол маркази, кучли инфратузилма ва бирлашган жамоатчилик билан Ўзбекистон футболи олдида янада катта марралар, янги ғалабалар турибди. 2025 йил эса ана шу улкан йўлнинг ёрқин бошланиши сифатида тарихда қолади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ассамблеясидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлимида томоша қилишингиз мумкин >>>>> ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика