

"Месси энг юқори чўққида, мен эса ҳали узоқ йўлни босиб ўтишим керак. Месси – мен учун ўрнак. Ҳозирча ўзимни Месси билан солиштира олмайман, бу буткул бошқа даража", - дея Карл сўзларидан иқтибос келтиради Bild.
17 ёшли футболчи агарда шу йўсинда меҳнат қилишда давом этса, Мессининг даражасига ета олиши мумкинлигига ишониши ҳам қўшимча қилди. Жорий мавсум Карл 15 ўйинда 5 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди.
"Transfermarkt" портали германияликни 20 млн еврога баҳоламоқда.




