"Барселона" "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин

28 май 2026, 22:11
"Барселона" "Манчестер Сити"нинг тажрибали футболчиси Бернарду Силва билан шартнома имзолашга яқин турибди.

"El Chiringuito" нашри маълумотига кўра, клуб ва футболчи ўртасидаги музокаралар яхши кечмоқда. Бернардунинг агенти Жорже Мендеш ушбу трансфер борасида фаол ишламоқда ва ўз навбатида "Барселона" ҳам ҳужум чизиғини кучайтиришга жиддий бел боғлаган.

Ушбу мавсумда Бернарду барча турнирларда 53 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 5 ассист қайд этди. Умумий ҳисобда у "шаҳарликлар" таркибида 460 учрашувда иштирок этиб, 76 гол ва 77 ассистни ҳисобига ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito