

"Мен клубга келишимдан олдин ҳам Пеп мен учун илҳом манбаи эди. Унинг қўл остида ўйнаш ва тўққиз йилдан сўнг унинг бошчилигида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиш — мен учун ҳақиқатан ҳам катта шараф.
У "Манчестер Сити"га келганида, кўпчилик Премьер-лигада унинг услубида устунлик қилиш мумкин эмас деб ҳисобларди… Нима ҳам дердим, улар адашишган экан. Пеп нафақат устунликка эришди, балки худди бошқа мамлакатларда қилганидек, Англиядаги ўйин услубини ҳам ўзгартириб юборди. Кўплаб ғалабалардан кейин ҳам янгидан-янги муваффақиятларга интилиш ва амбициялар мен учун кучли илҳом манбаи бўлиб хизмат қилди.
Шахсан мен учун у футболда доим "отам" бўлган ва шундай бўлиб қолади. Ўтмишда кўплаб мураббийлар менинг ўйинимдаги баъзи хусусиятларни кучсиз жиҳат деб ҳисоблашган, аммо у биринчи кунданоқ бунда кучли томонларни кўра олди ва мени тушунди. Инсонийлик нуқтаи назаридан, орамиздаги меҳрибонлик, ишонч ва ўзаро ҳурмат менда алоҳида фахр туйғусини уйғотади ва бу футбол чегараларидан анча ташқарига чиқади. Мен ундан ўзим ва оилам учун қилган барча ишлари учун чексиз миннатдорман.
Барча хотиралар ва тажриба учун раҳмат — тарихдаги энг буюк мураббий Хосеп Гвардиолага!" — деб ёзди Силва ижтимоий тармоқда.



