Тўраев "Нефтчи"нинг Ўзбекистон Кубогидаги рақибини тахмин қилди

Sherzod Nurmatov
28 май 2026, 20:30
Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланишидан олдин Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси дарвозабони Акбар Тўраев бўлажак рақиблар ва жамоанинг режалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали посбон бўлажак баҳс фарғоналик мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлишини таъкидлади:

​"Айнан қайси жамоа рақиб бўлишининг у қадар фарқи йўқ. Энг муҳими — ўз уйимизда ўйнаймиз. Бу йилги мавсумда бизга тушиши мумкин бўлган деярли барча жамоаларга қарши майдонга тушиб улгурдик.

​Тўғрисини айтсам, бу йилги Кубок баҳсларида Биринчи ва Про-лига жамоалари жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Шу сабабли ҳали тўқнаш келмаган "Олимпик-Mobiuz" ёки "Жайхун" каби жамоалар билан ҳам куч синашиб кўрган бўлардик.
​Лекин яна бир бор қайтараман: рақиб ким бўлишидан қатъи назар, учрашувнинг Фарғонада ўтиши маҳаллий мухлислар ва бутун водий аҳли учун қўшимча футбол байрами бўлади. Бу жуда ажойиб ҳолат", – дейди Акбар Тўраев.

Маълумот учун, қуръа ташлаш маросими 2 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia