"Болонья" собиқ ҳужумчиси Каннаварони Анчелотти билан, Ўзбекистонни эса Корея билан солиштирди

Sherzod Nurmatov
28 май 2026, 20:10
Россия терма жамоаси ва А Сериянинг "Фожа", "Болонья" жамоалари собиқ футболчиси Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоаси ва бош мураббий Фабио Каннваро ҳақида фикрларини билдирди.

- Сиз А Серияда Фабио Каннаварога қарши ўйнагансиз. Сизнингча, бундай даражадаги футболчилар одатда қандай мураббий бўлади?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан, Карло Анчелотти ажойиб футболчи эди ва улуғ мураббийга айланди.

2.jpg

- Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши ҳақида гапирадиган бўлсак, бу италиялик мураббий учун ғайриоддий синов. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Менимча, икки жиҳатнинг уйғунлиги: ишлаш имконияти ва қизиқарли синов. Ўзбекистон сўнгги йилларда сезиларли равишда ривожланмоқда ва жамоа олдига маълум мақсадлар қўйилган. Бундан ташқари, мураббий учун бу даражада ўзини кўрсатиш имконияти туғилди.

- У ҳозирда жамоани Жаҳон чемпионатига олиб кетди. Бироқ натижаларига қарасак, ҳали мураббий сифатида ўзини тўлиқ намоён қила олмаган. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қизиқ...

- Жаҳон чемпионати ҳар қандай ҳолатда ҳам қийин бўлади. Лекин бу ўзингизни кўрсатиш учун ҳам яхши имконият. Эҳтимол, гуруҳдан чиқиб, плей-оффга йўл олар. 2002 йилдаги Кореяни эсланг, ўшанда буни ҳеч ким кутмаганди.

3.jpg

- Ҳа, биз ҳаммамиз Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, сиз ҳам кузатиб борасиз...

- Албатта. Томоша қилиш қизиқ бўлади.

- Демак, Каннаваро ва Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка ишонишимиз мумкинми?

- Баъзан ҳеч ким кутмаган терма жамоалар порлайди. Шунга ўхшаш нарса содир бўлиши мумкин.

Александр Троицкий суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia