Артета ҳакамликни танқид қилгани ҳақида: "Ҳар бир инсон футболни яхшилашга ҳаракат қилиши керак"

18 сен 2026, 20:34
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Сандерленд"га қарши АПЛ учрашувидан (2:0) кейин ҳакамликни танқид қилгани ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик мутахассис "Арсенал" дарвозасига Эзри Консанинг Дэниэл Баллардга нисбатан қоидабузарлиги учун пенальти белгиланганидан норози бўлган эди. Артетанинг фикрича, рақиб футболчиси дзюдодаги "йиқилиб ташлаш" усулидан фойдаланган, Конса эса ҳеч қандай ҳаракат қилмаган.

"Мен бу ерда ўз фикримни билдириш, клубимни ҳимоя қилиш ва футболчиларим учун қўлимдан келган барча ишни қилиш учунман. Бунинг учун саволларга имкон қадар тўғри ва ҳалол жавоб беришим керак. Баъзида хато қилишим мумкин, аммо имкон қадар холис бўлишга ҳаракат қиламан.

Бизда бундай вазиятларни муҳокама қилиш ва ўз фикримизни билдириш имконияти бор. Ҳар бир инсоннинг бурчи — футболни яхшилашга ҳаракат қилиш", — деди Артета.

Мутахассис ҳакамликни назорат қилувчи Pro Ref ташкилоти билан мулоқот қилган-қилмагани ҳақида ҳам гапирди: "Бу суҳбатлар махфийлигича қолади ва шундай бўлиши керак".

Артета унга узр сўрашларини хоҳлайсизми, деган саволга эса: "Гап узрда эмас. Муҳими, қарор бошқача бўлиши керак эди, деган фикрга қўшиламизми ва кейин биргаликда олдинга ҳаракат қиламизми — масала шунда", — дея жавоб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›