

Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги, Пролига, Биринчи лига, U-21 чемпионати ҳамда U-19 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
“Пахтакор” – “Сурхон”
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+9-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби вакили Дилшод Каримов ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби вакили Дилшод Каримовга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Суперлигасининг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви назоратчисидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг “Пахтакор” футбол клуби мураббийи Бранислав Радулович учрашув назоратчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби мураббийи Бранислав Радуловичга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра, учрашувнинг 12-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Хожиакбар Алижонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Ҳожиакбар Алижоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра, учрашувдан сўнг “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Акмал Мозговой ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Акмал Мозговойга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+9-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби вакили Дилшод Каримов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби вакили Дилшод Каримовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Отабек Боймуродов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Отабек Боймуродовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+10-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Сарвар Абдухамидов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Сарвар Абдухамидовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Нефтчи” – “Сўғдиёна”
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 66-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Шоҳжаҳон Султонмуродов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига тепгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Шоҳжаҳон Султонмуродовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Динамо” – “Пахтакор”
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Динамо” – “Пахтакор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 80-дақиқасида ҳамда учрашувнинг 85-дақиқаларида техник ҳудуд ва меҳмон жамоа захира ўриндиғи томонга CИП секторда ўтирган мухлислар томонидан турли буюмлар, хусусан, елим идишлар улоқтирилган. Ундан ташқари, ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган махсус фотосуратчилар учун нимчалар “Динамо” футбол клуби матбуот хизмати томонидан аккредитация(рухсатнома)си йўқ шахсларга берилиб майдон атрофида ушбу шахсларни ҳаракатланишига имконият яратганлиги аниқланган.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан “Динамо” футбол клубига жарима ҳамда “Динамо” футбол клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг CИП1, CИП2 ва CИП3 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
“Бухоро” – “Нефтчи”
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Бухоро” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра, учрашувнинг 70-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Хуршид Ғиёсовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Бухоро” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра, учрашувнинг 90-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Зоран Марушич ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Зоран Марушичга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Қўқон-1912” – “Бухоро”
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 78-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби мураббийи Александр Хомяков ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Бухоро” футбол клуби мураббийи Александр Хомяковга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Сурхон” – ОКМК
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Сурхон” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 86-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Мусахонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Мусахоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Андижон” – “Хоразм”
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Андижон” – “Хоразм” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 83-дақиқасида “Хоразм” футбол клуби футболчиси Нодирбек Абдухаликов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Хоразм” футбол клуби футболчиси Нодирбек Абдухаликовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Машъал” – “Навбаҳор лочинлари”
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Машъал” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Алех Фернандес ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Алекс Фернандесга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Қизилқум” – “Насаф”
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Қизилқум” – “Насаф” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Шаҳзодбек Раҳматуллаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Шаҳзодбек Раҳматуллаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Қизилқум” – “Насаф” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 73-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби мураббийи Жамшид Саидов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби мураббийи Жамшид Саидовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Насаф” – “Нефтчи”
Суперлиганинг 20-тури доирасидаги “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 54-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Алибек Давронов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Насаф” футбол клуби футболчиси Алибек Давроновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Хоразм” – “Сўғдиёна”
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Хоразм” – “Сўғдиёна” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг учрашув комиссари ва координатори томонидан “Сўғдиёна” футбол клуби вакилларига жамоа футболчилари махсус микст зонадан ҳаракатланишлари кераклиги такидлаганида, “Сўғдиёна” футбол клуби маъмури Жасур Аҳмедов беписанд муносабатда бўлиб номақбул сўз ишлатган ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби маъмури Жасур Аҳмедовга жарима интизомий чораси қўллансин.
Ўзбекистон Кубоги
“Нефтчи” – “Пахтакор”
Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида ўтказилган “Нефтчи” — “Пахтакор” учрашуви юзасидан учрашув комиссари томонидан билдирги тақдим этилган.
Билдиргида қайд этилган ҳолатларга кўра, мазкур учрашувни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида “Нефтчи” футбол клуби томонидан белгиланган талаб ва тартибларга риоя этилмаган, жумладан, стадионда хавфсизлик, аккредитация, техник ҳудудга кириш-чиқиш ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қатор камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан:
· учрашув бошланишидан олдин учрашув комиссари томонидан стадион биносининг том қисмида, шу жумладан телекамералар учун махсус ажратилган ҳудудда бегона шахслар ва мухлисларнинг бўлишига йўл қўйилмаслиги лозимлиги ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан, мазкур ҳудудда мухлислар ва бошқа бегона шахслар бўлган;
· стадионга ташриф буюрган фотосуратчилар учун махсус ажратилган жойларда ўтириш учун зарур миқдорда стуллар билан таъминлаш чоралари кўрилмаган, ўрнатилган стуллар эса ўзини ҳуқуқ-тартибот ходими сифатида таништирган шахслар томонидан эгалланган;
· захира ҳаками учун белгиланган жой ва техник туннел ҳудудида клубнинг хавфсизлик ходимлари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, ўзини хавфсизлик ходими сифатида таништирган бошқа шахсларнинг тўпланиши оқибатида мазкур ҳудуддан белгиланган мақсадда фойдаланиш имконияти чекланган;
· Лига томонидан фотосуратчилар учун тақдим этилган махсус нимчалар “Нефтчи” футбол клубининг матбуот хизмати томонидан тегишли аккредитацияси (рухсатномаси) бўлмаган шахсларга берилган. Бунинг натижасида мазкур шахсларга майдон атрофида эркин ҳаракатланиш имконияти яратилган;
· учрашув якунланганидан сўнг трибунадан бегона шахсларнинг, шу жумладан вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда, техник ҳудудга тушиши ва мазкур ҳудудда видео тасвирга олиш ишларини амалга оширишига йўл қўйилган;
· айрим шахслар клуб ходимлари ва хавфсизлик ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган, шунингдек, бир қатор бегона шахсларнинг жамоалар кийим алмаштириш хоналари яқинида пайдо бўлиши натижасида тартибсизликлар юзага келган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар учрашувни ташкил этиш жараёнида клуб томонидан техник ва махсус ҳудудларга киришни назорат қилиш, аккредитация талабларига риоя этилишини таъминлаш, хавфсизлик чораларини самарали ташкил этиш ҳамда стадион ҳудудида белгиланган тартибни сақлаш бўйича етарли чоралар кўрилмаганлигини кўрсатади.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 60, 68, 81- моддаларига асосан “Нефтчи” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Навбаҳор лочинлари” – “Насаф”
Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “Насаф” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувни ташкил қилишда “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби қатор камчиликларга йўл қўйган. Жумладан, учрашувнинг 90+2-дақиқасида техник ҳудуд орқаси ва CИП секторларда ўтирган мухлислар томонидан турли буюмлар, хусусан, елим идишлар улоқтирилгани, гол урулган вақтда бегона шахслар яъни қайдномага киритилмаган шахслар голни нишонлаш учун майдонга тушиб кетишгани, учрашув якунланганидан сўнг “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ФАН клубининг бир нечта вакиллари хавсизлик ҳодимлари қаршилигига қарамасдан майдонга тушиб тартибсизликлар келтириб чиқаргани каби ҳолатлар аниқланган.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 56, 60, 81-моддаларига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролига
“Олимпик-Мобиуз” – “БухДУ”
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “Олимпик-Мобиуз” – “Бухоро ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 60-дақиқасида “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Акобир Тўраев тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Акобир Тўраевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Олимпик-Мобиуз” – “Металлург”
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” – “Металлург” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг “Олимпик Мобиуз” футбол клуби мураббийи Махсуджон Зокиров ҳакамни ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Олимпик Мобиуз” футбол клуби мураббийи Махсуджон Зокировга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Ғазалкент” – “Яйпан”
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 40-дақиқасида “Ғазалкент” футбол клуби футболчиси Ферузбек Олимов қўли билан рақиб жамоа футболчисини елкасига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Ғазалкент” футбол клуби футболчиси Ферузбек Олимовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“БухДУ” – “Каттақўрғон”
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Бухоро ДУ” – “Каттақўрғон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Беҳруз Шодмонов қўли билан жамоадошини юзига ургани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Беҳруз Шодмоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Бухоро ДУ” – “Каттақўрғон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 66-дақиқасида “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Сардорбек Иззатов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг қорин қисмига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Сардорбек Иззатовга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“ТерДУ” – “Яйпан”
Пролиганинг 15-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Яйпан” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “ТерДУ” футбол клуби тегишли мусоба Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув қайдномасига шифокорни киритмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“ТерДУ” – “Металлург”
Пролиганинг 16-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Металлург” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “ТерДУ” футбол клуби тегишли мусоба Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув қайдномасига шифокорни киритмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Пахтакор” – “ТерДУ”
Пролиганинг 17-тури доирасидаги “Пахтакор” – “ТерДУ” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “ТерДУ” футбол клуби тегишли мусобақа Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув қайдномасига шифокорни киритмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“ТерДУ” – “Жайхун”
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Жайхун” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “ТерДУ” футбол клуби тегишли мусоба Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув қайдномасига шифокорни киритмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Жайхун” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 70-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Диёрбек Рашидов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Диёрбек Рашидовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Жайхун” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 74-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Сардорбек Қўзимуродов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Сардорбек Қўзимуродовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Жайхун” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 74-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Лутфулла Ғаниев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Лутфулла Ғаниевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Шўртан” – “ТерДУ”
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Шорътан” – “ТерДУ” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “ТерДУ” футбол клуби тегишли мусобақа Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув қайдномасига шифокорни киритмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Шўртан” – “ТерДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 69-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Ўрал Чориев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби футболчиси Ўрал Чориевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Олимпик-Мобиуз” – “Арал”
Пролиганинг 16-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” – “Арал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 23-дақиқасида “Олимпик Мобиуз” футбол клуби мураббийи Махсуджон Зокиров ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Олимпик Мобиуз” футбол клуби мураббийи Махсуджон Зокировга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Каттақўрғон” – “Ғазалкент”
Пролиганинг 16-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Ғазалкент” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 56-дақиқасида “Ғазалкент” футбол клуби футболчиси Абдураҳмон Абдуллаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Ғазалкент” футбол клуби футболчиси Абдураҳмон Абдуллаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Арал” – “Каттақўрғон”
Пролиганинг 17-тури доирасидаги “Арал” – “Каттақўрғон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида “Каттақўрғон” футбол клуби футболчиси Сардор Кобулжанов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Каттақўрғон” футбол клуби футболчиси Сардор Кобулжановга интизомий жазо чораси қўллансин.
“Бухоро ДУ” – “Металлург”
Пролиганинг 17-тури доирасидаги “Бухоро ДУ” – “Металлург” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 66-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Шерзоджон Комилов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Металлург” футбол клуби футболчиси Шерзоджон Комиловга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Шўртан” – “ҚаршиДУ”
Пролиганинг 17-тури доирасидаги “Шўртан” – “Қарши ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Қарши ДУ” футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўраев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Қарши ДУ” футбол клуби футболчиси Шаҳбоз Жўраевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Арал” – “ҚаршиДУ”
Пролиганинг 19-тури доирасидаги “Арал” – “Қарши ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 74-дақиқасида “Қарши ДУ” футбол клуби футболчиси Асадбек Самариддинов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Қарши ДУ” футбол клуби футболчиси Асадбек Самариддиновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Фарғона ДУ” – “Арал”
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “Фарғона ДУ” – “Арал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг “Фарғона ДУ” футбол клуби мураббийи Улуғбек Исмоилжонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Фарғона ДУ” футбол клуби мураббийи Улуғбек Исмоилжоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Яйпан” – “Шўртан”
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “Яйпан” – “Шўртан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Сирожиддин Қўзиев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Шўртан” футбол клуби футболчиси Сирожиддин Қўзиевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “Яйпан” – “Шўртан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Абдуалимов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Шўртан” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Абдуалимовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 18-тури доирасидаги “Яйпан” – “Шўртан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Искандар Шайқулов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Шўртан” футбол клуби футболчиси Искандар Шайқуловга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
U-21 чемпионати
Машъал U21 – Андижон U21
U21 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Машъал U21” – “Андижон U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 14-дақиқасида “Андижон У21” футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Каримов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг қорин қисмига атайлаб зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Каримовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Андижон U21 – Хоразм U21
U21 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Андижон U21” – “Хоразм U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 40-дақиқасида “Андижон U21” футбол клуби футболчиси Яҳёбек Йўлдошалиев тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Яҳёбек Йўлдошалиевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Қизилқум U21 – Бухоро U21
U21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Қизилқум U21” – “Бухоро U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида “Қизилқум U21” футбол клуби футболчиси Асадбек Бахшиллоев ёрдамчи ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Асадбек Бахшиллоевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
U21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Қизилқум U21” – “Бухоро U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Бухоро U21” футбол клуби футболчиси Шаҳзод Ибрагимов зўравон хатти-ҳаракатлар қилиб, қўли билан рақиб футболчисининг бўйин қисмига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бухоро” футбол клуби футболчиси Шаҳзод Ибрагимовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Насаф U21 – Нефтчи U21
U21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Насаф U21” – “Нефтчи U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 63-дақиқасида “Насаф U21” футбол клуби футболчиси Миршодбек Суюнов ҳамда “Нефтчи У21” футбол клуби футболчиси Жавоҳирбек Маҳмудовлар ўзаро зўравон хатти-ҳаракатлар қилиб тартибсизлик келтириб чиқаргани учун ҳар иккала футболчига қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Насаф” футбол клуби футболчиси Миршодбек Суюновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Жавоҳирбек Маҳмудовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
ОКМК U21 – Пахтакор U21
U21 чемпионатининг 21-тури доирасидаги ОКМК U21 – “Пахтакор U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 63-дақиқасида ОКМК U21 футбол клуби футболчиси Беҳруз Исломов ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш вақтида тўпни атайлаб рақиб жамоа футболчисининг юзига отганлиги учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан ОКМК футбол клуби футболчиси Беҳруз Исломовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Андижон U21 – Қўқон-1912 U21
U21 чемпионатининг 21-тури доирасидаги “Андижон U21” – “Қўқон-1912 U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Андижон U21” футбол клуби мураббийи Анваржон Назиров учрашув ҳакамларини намойишкорона тарзда ҳақорат қилганлиги ва ҳакамлар хонасига кириб тажовузкор ҳаракатлар қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби мураббийи Анваржон Назировга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
U21 чемпионатининг 21-тури доирасидаги “Андижон U21” – “Қўқон-1912 U21” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг стадионга ташриф буюрган мухлислар учрашув ҳакамларига қарата номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани, елим идишлар улоқтиришгани оқибатида тартибсизлик келиб чиққани ҳолат аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 81-моддасига асосан “Андижон” футбол клубига жарима ҳамда “Андижон” футбол клуби У21 жамоасининг келгуси битта уй учрашувида стадионга томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Биринчи лига
“Наманган ФА” - “Дўстлик”
Биринчи лиганинг 12-тури доирасидаги “Наманган ФА” – “Дўстлик” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Дўстлик” футбол клуби футболчиси Сардор Асатиллаев зўравон хатти-ҳаракатлар қилиб, тўпни рақиб жамоа футболчисидан олиш жараёнида икки қўли билан унинг елка қисмига туртгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Дўстлик” футбол клуби футболчиси Сардор Асатиллаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
“Сирдарё ФА” – “Шердор”
Биринчи лиганинг 11-тури доирасидаги “Сирдарё ФА” – “Шердор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 51-дақиқасида “Сирдарё ФА” футбол клуби футболчиси Шоҳрузбек Тиркачев оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Сирдарё ФА” футбол клуби футболчиси Шоҳрузбек Тиркачевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
“Насаф ФЖ” – “Азур”
Биринчи лиганинг 13-тури доирасидаги “Насаф ФЖ” – “Азур” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 10-дақиқасида “Насаф ФЖ” футбол клуби футболчиси Сарварбек Раҳимов оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Насаф ФЖ” футбол клуби футболчиси Сарварбек Раҳимовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Шердор – Локомотив-БФК
Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги “Шердор” – “Локомотив-БФК” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 80-дақиқасида “Шердор” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Меҳриддинов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Шердор” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Меҳриддиновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Баркамол – Андижон ФА
Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги “Баркамол” – “Андижон ФА” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 32-дақиқасида “Андижон ФА” футбол клуби футболчиси Муҳаммаддиёр Бахтиёржонов тўпсиз вазиятда қўли билан рақиб жамоа футболчисининг юзига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон ФА” футбол клуби футболчиси Муҳаммаддиёр Бахтиёржоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Тошкент ВФА – Оқтепа
Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги “Тошкент ВФА” – “Оқтепа” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Тошкент ВФА” футбол клуби футболчиси Равшан Эрмаматов учрашув ҳакамини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Тошкент ВФА” футбол клуби футболчиси Равшан Эрмаматовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Ҳавоканд – Цементчи
Биринчи лиганинг 11-тури доирасидаги “Ҳавоканд” – “Цементчи” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Ҳавоканд” футбол клуби тегишли мусобақа Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув қайдномасига шифокорни киритмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Ҳавоканд” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Цементчи – Андижон ФА
Биринчи лиганинг 12-тури доирасидаги “Цементчи” – “Андижон ФА” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Цементчи” футбол клуби тегишли мусобақа Регламенти талабини бажармаганлиги, яъни учрашув комиссари хонаси интернет тармоғи билан таъминланмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Цементчи” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Локомотив ФЖ – Баркамол
Биринчи лиганинг 13-тури доирасидаги “Локомотив ФЖ” – “Баркамол” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра “Локомотив ФЖ” футбол клуби мураббийи Сарвар Отабаев учрашув қайдномасини тўлдириш жараёнида учрашув комиссарига ёлғон маълумот бериб, учрашувга келмаган “Локомотив ФЖ” футбол клуби вакили Артур Гусейновни учрашув қайдномасига киритгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Локомотив ФЖ” мураббийи Сарвар Отабаевга жарима интизомий чораси қўллансин.
U-19 чемпионати
Каттақўрғон U19 – Гулистон U19
U19 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Каттақўрғон U19” – “Гулистон U19” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 76-дақиқасида “Гулистон U19” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Назарқулов учрашув ҳакамини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Гулистон U19” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Назарқуловга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Нефтчи U19 – Бунёдкор U19
U19 чемпионати 11-тури доирасидаги “Нефтчи U19” – “Бунёдкор U19” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 77-дақиқасида “Бунёдкор U19” футбол клуби футболчиси Шовкатжон Тошмуратов тўпсиз вазиятда рақиб жамоа футболчисининг юз қисмига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бунёдкор У19” футбол клуби футболчиси Шовкатжон Тошмуратовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.


