Палмер, Беллингем ва Кейн Англия термасининг Миллатлар Лигаси ўйинлари учун қайдномасига киритилди

Sherzod Nurmatov
18 сен 2026, 18:55
Англия футбол ассоциацияси миллий терма жамоанинг Миллатлар Лигаси доирасидаги сентябрь ва октябрь ойларидаги учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди.

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилган ЖЧ-2026 қайдномасидан ўрин олмаган "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер ҳамда "Реал" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд миллий жамоага қайтди.

Дарвозабонлар: Жордан Пикфорд ("Эвертон"), Жейсон Стил ("Брайтон"), Жеймс Траффорд ("Лидс")

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд ("Реал", Испания), Жаррад Брантуэйт ("Эвертон"), Трево Чалоба ("Комо", Италия), Марк Гехи ("Манчестер Сити"), Льюис Холл ("Ньюкасл"), Эзри Конса ("Арсенал"), Тино Ливраменто ("Ньюкасл"), Нико О'Райли ("Манчестер Сити"), Жаррелл Куанса ("Байер", Германия)

Ярим ҳимоячилар: Эллиот Андерсон ("Манчестер Сити"), Жуд Беллингем ("Реал", Испания), Майлз Льюис-Скелли ("Арсенал"), Кобби Майну ("Манчестер Юнайтед"), Коул Палмер ("Челси"), Деклан Райс ("Арсенал"), Алекс Скотт ("Борнмут")

Ҳужумчилар: Ҳарри Кейн ("Бавария", Германия), Доминик Калверт-Льюин ("Лидс"), Эберечи Эзе ("Арсенал"), Энтони Гордон ("Барселона", Испания), Рио Нгумоа ("Ливерпуль"), Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед"), Морган Рожерс ("Челси"), Букайо Сака ("Арсенал")

26 сентябрь куни Англия терма жамоаси Лондонда Испания билан ўйнайди. 29 сентябрда англияликлар Прагада Чехия билан, 3 октябрда Риекада Хорватия билан куч синашади. 6 октябрь куни эса Англия яна Чехияга қарши, бироқ бу сафар Лондонда баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: thefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›