"Биз тайёрмиз ва қароримиз қатъий". "Арсенал" мураббийи Артета — ЧЛдаги "Наполи"га қарши ўйин ҳақида

9 сен 2026, 10:51
Англиянинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Наполи"га қарши бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бу ҳақиқатан ҳам оғир ўйин бўлади. Мен бу стадионда илгари ҳам бўлганман ва улар қандай атмосфера ярата олишини биламан, уларнинг ўз майдонидаги натижалари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Уларда жуда тажрибали мураббий ва лигада тўп сурган кўплаб футболчилар бор, шунинг учун биз нимага дуч келишимизни биламиз. Биз тайёрмиз ва қароримиз қатъий", — деди Артетанинг сўзларини клуб матбуот хизмати.

"Наполи" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув 9 сентябрь куни "Диего Армандо Марадона" стадионида Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›