

"Энг муҳими — Роналдунинг ҳозирги ўйини. Ўтмиш ҳисобга олинмайди. У бошқа футболчилар каби оддий футболчи. Агар яхши ўйнаса, майдонга тушади. Агар яхши ўйнамаса, умуман ўйнамайди.
Роналдунинг мақоми — у беш марта "Олтин тўп"ни қўлга киритган — қарорларимга таъсир қилмайди", - деди Жезуш.
Жорже Жезуш ва Роналду аввал "Ал Насср"да бирга ишлаган.
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Сентябрь–октябрь ойларида Португалия Уэльс, Норвегия (икки марта) ва Данияга қарши ўйинларда майдонга тушади.



