Артета: "Барча даврлардаги энг севимли футболчиларимдан бири — Кевин де Брюйне"

Sherzod Nurmatov
10 сен 2026, 13:30
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 1-турида "Наполи" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) неаполликлар ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг ўйинини алоҳида эътироф этди.

"Агар "Наполи" футболчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, барча даврлардаги энг севимли ўйинчиларимдан бири — Кевин де Брюйне. Менга деярли тўрт йил давомида уни шуғуллантириш ва у билан бирга ишлаш бахти насиб этган. У тарихдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири. Ва ҳозиргача унинг ўйинини томоша қилиш — ҳақиқий завқ", – деди Артета.

Умумий босқичнинг 2-турида "Арсенал" "Лилль" билан тўқнаш келади, "Наполи" эса "Вильярреал" билан куч синашади. Ҳар иккала учрашув 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC