"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиришга яқин

11 сен 2026, 00:55
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета билан янги шартнома имзолашга жуда яқин.

Томонлар музокараларда сезиларли олдинга силжишга эришган ва келишув тез орада расмийлаштирилиши кутилмоқда.

BBC маълумотига кўра, лондонликлар испаниялик мутахассисга амалдаги шартномасидан анча яхшироқ молиявий шартларни таклиф қилмоқчи. Шу тариқа Артета дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлардан бирига айланиши мумкин.

Ҳозирда 43 ёшли мураббий "Арсенал"да йилига тахминан 10 миллион фунт ишлаб топади. Бундан ташқари, жамоанинг Чемпионлар лигасига чиқиши учун 5 миллион фунт миқдорида бонус олади.

Артета "Арсенал"ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда у жамоани Премьер-лигада чемпионликка олиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC