Энцо Мареска: "Агар ғалаба қозонмасам, бу фалокат бўлади"

18 сен 2026, 21:38
"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска Пеп Гвардиоладан кейин жамоани бошқаришдаги масъулияти ҳақида гапирди.

"Мен жуда мамнунман. Илк матбуот анжуманида ҳам айтганман: бу клубда ишлаш мен учун катта имтиёз. Пепдек афсонадан кейин бу жамоани бошқариш эса янада катта шараф.

Биламан, агар ғалаба қозонмасам, бу фалокат бўлади. Аммо бу нормал ҳолат. Мен кун бўйи бу ерда мендан олдин ким ишлагани ёки қанча йил ишлагани ҳақида ўйлаб ўтирмайман.

Менинг вазифам — жамоа билан нимани яхшилашимиз мумкинлигига эътибор қаратиш, уни ривожлантириш ва учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш", - деди Мареска.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN