

54-дақиқада ҳакам Джон Брукс жарима майдончасига узатма оширилган вақтда Эзри Консанинг Дэниэль Бэллардга нисбатан қоида бузганини қайд этиб, "канонирлар" дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. "Арсенал" ҳимоячиси рақибини майдонга ағдариб юборди, гарчи Бэлларднинг ўзи ҳам рақибини либосидан тортгандек туюлиши мумкин эди.
"Бундай даражада буни қабул қилиб бўлмайди. Қабул қилиб бўлмайди. Бундай қарорлар бутун мавсумнинг боришини ўзгартириб юбориши мумкин.
Буни қабул қилиб бўлмайди. Ишонч ҳосил қилиш учун ушбу вазиятни ўн марта қайта кўриб чиқдим. Бундай нарса юз бермаслиги керак.
Мен футболда 27-28 йилдан бери борман. Бу ҳеч бир ўйинда, ҳеч қандай ҳолатда ва ҳеч бир лигада пенальти эмас", – деди Артета.



