

Бранчинининг сўзларига кўра, "Лос Бланкос" бош мураббийи Хаби Алонсо 20 ёшли туркни сотиб олиш учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр.
Йилдиз бу мавсумда барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029-йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт нашри футболчини 75 миллион еврога баҳолаган.



