"Реал Мадрид" яна бир туркиялик футболчини сотиб олмоқчи

13 май 2026, 11:00
"Реал Мадрид" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни кузатишни давом эттирмоқда ва унинг учун курашда устунликка эга бўлишни мақсад қилмоқда.

Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

Манбага кўра, Mадрид клуби туркиялик футболчининг потенциал ўтиши бўйича узоқ вақтдан бери музокаралар олиб бормоқда. Бироқ келаси ёзда трансфер амалга ошиши кам эҳтимол, чунки Йилдиз яқинда Tурин клуби билан шартномасини узайтирган. Шунга қарамай, "Реал" футболчи кейинроқ клубни тарк этишга қарор қилса, унинг учун биринчи навбатдаги ҳуқуқни қўлга киритишни хоҳламоқда.

Жорий мавсумда Йилдиз барча турнирларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.


Манба: Tuttosport