

"Мендан яхшироқ ҳужумкор ярим ҳимоячи борми? Бир исм хаёлимга келди, мен ишонган бир ука бор. Худо уни асрасин: унинг исми Арда Гюлер", – деди Ўзил.
Гюлер ўтган мавсумда "Фенербахче" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилган.
Аввалроқ Анчелотти Гюлер мавсумолди тайёргарликни "Реал" билан ўтказишини истаётгани маълум бўлган эди.



