Футзал. Ўзбекистон бугун ярим финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади

Iskandarov Abdulaziz
3 фев 2026
Бугун Индонезияда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогида чорак финал баҳсларига старт берилади.

Нодир Элибоев шогирдлари ярим финал чиптаси учун Эрон билан тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 11:00да старт олади. Бу жуфтликда зафар қучган жамоа кейинги босқичда Таиланд-Ироқ қарама-қаршилиги ғолибига қарши ўйнайди. 

Маълумот учун, Эрон амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. 2024 йилги қитъа турнирида форслар ярим финалда пенальтилар сериясида Ўзбекистонни енгган эди.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia