"Барселона" Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда

14 май 2026, 20:23
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

"Барселона" ушбу ёзда инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби динамик ҳужумкор ярим ҳимоячини изламоқда, Палмер эса ушбу профилга мос келади. Бироқ, "Челси" ўз етакчисини сотишга рози бўлиши даргумон.

Коул Палмер жорий мавсумда "Челси" сафида 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "кўклар" билан шартномаси 2033 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: CaughtOffside