

“КОНКАКАФ бу ҳақда фақат оммавий ахборот воситалари хабарларидан, шундан сўнг эса пресс-релиздан хабар топди. Биз тегишли ҳуқуқий тартиб-қоидалар йўқлигидан чуқур хавотирдамиз.
Биз минтақамиздаги ва бутун дунёдаги кўплаб инсонларнинг хафсаласи пир бўлганини бўлишамиз, чунки бундай батафсил режа тегишли бошқарув органлари ва манфаатдор томонлар билан ҳеч қандай муҳокамалар ўтказилмасдан туриб ишлаб чиқилган ва эълон қилинган.
Футбол етакчилари сифатида биз ўйиннинг сақловчилари ҳисобланамиз. ФИФА, конфедерациялар ва барча аъзо ассоциациялар ҳар доим спорт манфаатлари йўлида ҳаракат қилишни таъминлаш учун масъулдирлар.
Биз қабул қилаётган ҳар бир қарор тегишли бошқарув, ишончли тартиб-қоидалар ва узоқ муддатли назоратга асосланиши керак. Бу КОНКАКАФ фаолият юритадиган асос ҳисобланади. ФИФА оиласининг барча аъзолари ҳам шундай йўл тутишига ишонамиз”, – дейилади КОНКАКАФ баёнотида.



