Санжар Асқаралиев: "Нефтчи" кеча ўзига ўхшамади"

Iskandarov Abdulaziz
29 июл 2026, 13:52
Водий дербиси ўзбек футболининг безаги ҳисобланади.

Кеча бўлиб ўтган "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашуви юқориги мақомга мос тарзда шиддатли руҳда ўтди (1:1). Табиийки, бундай тўқнашувлар мутахассисларда ҳам илиқ таассурот қолдирди. Ўз вақтида икки жамоада тўп тепган Санжар Асқаралиев бу борада хулосаларини билдирди.

“Кеча ҳақиқий водий дербисини кўрдик. 90 дақиқа давомида барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Стадиондаги бундай ажойиб муҳитда роҳатланиб футбол кўрдик”, — дейди Санжар Асқаралиев.

Сизнингча, натижа ўйинга мос бўлдими?

— Натижага келсак, икки жамоада ҳам вазиятлар кўп содир этилди. Очиғини айтганда бу дербида дарвозабонлар қаҳрамонга айланди. Ўткир Юсупов ҳам, Ботирали Эргашев ҳам кўп вазиятларда қутқарди.

— “Навбаҳор”га нима етишмаяпти?

Фикримча, "Навбаҳор"га барқарорлик етишмаяпти. Дейлик кеча, олдин "Пахтакор" билан қандай ўйнади? ОКМК, "Қизилқум" билан эса бошқа ўйин бўлди. Янги футболчиларга бироз вақт керак деб ўйлайман. Барқарорликка чиқиб олса, жамоа ўз ўрнини топиб олади.

— “Нефтчи”нинг кўрсатган ўйини ҳақида нима дея оласиз?

— "Нефтчи" айнан барқарор жамоага айланди. Ҳар бир позицияда тажрибали номлар бор. Лекин кеча жамоа ўзига ўхшамади. Хатолар кўп кузатилди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia