А Сериянинг иккита клуби Салоҳга даъвогарлик қилмоқда

23 май 2026, 14:01
"Милан" ва "Рома" мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Саудия клублари ҳамон Салоҳга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, Салоҳнинг ўзи аллақачон А Серияга қайтиш имкониятини жиддий муҳокама қилмоқда.

Ҳужумчи 2015-2017 йилларда Италия чемпионатида "Фиорентина" ва "Рома" жамоаларида ўйнаган. 2017 йилдан буён ҳужумчи "Ливерпуль” таркибида ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider