"Реал" "Челси" етакчисини сотиб олишни режалаштирмоқда

23 май 2026, 12:15
“Реал” ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

"Реал" учун Родрининг "Манчестер Сити"дан сотиб олиниши афзалроқ вариант бўлар эди. Бироқ бу битимни амалга ошириш анча мураккаб.

Энцо Фернандес 2023 йилда "Бенфика"дан "Челси"га ўтган. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 53 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: independent.co.uk