

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи "Ювентус" 2026/27 йилги мавсум Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, бошқа жамоага ўтишни кўриб чиқишга тайёр.

Шу билан бирга, туринликлар 70 миллион евролик трансфер нархини камайтиради.
Бремер 2022 йилнинг июлидан бери "Ювентус"да. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Шартнома 2024 йил август ойида узайтирилганди. У Италия жамоаси сафида 31 ўйинда 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



