

Инсайдерларнинг таъкидлашича, гап Эрлинг Холанд, Родри, Йошко Гвардиола ва Тижани Рейндерс ҳақида кетмоқда. "Реал"да манчестерликларнинг бош мураббийи кетганидан сўнг жамоада ноаниқлик юзага келиши мумкин, бу эса футболчиларни "қаймоқлилар" таклифига рози бўлишга ундаши мумкин, деб ҳисоблашади.
Гвардиола мавсум тугагандан сўнг "Манчестер Сити"ни тарк этади. Англия чемпионатида клуб сўнгги тур олдидан пешқадам "Арсенал"дан 5 очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.



