

Ушбу баҳсдан сўнг ёш "шерлар" мураббийи Бобур Абдураҳмонов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
— Ўйин ҳақидаги фикримга келсак, бугун йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ёмон ўйнамадик. Фақат баҳс охирида гол ўтказиб юборганимиз бироз аламли бўлди.
Учрашув давомида кўп меҳнат қилдик, бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Майли, энди бунинг устида яна ишлаймиз. Таркибдаги ёш футболчиларимиз ҳали тажриба тўплаб, секин-аста пишиб етишади.



