

Таниқли журналист ва инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, мисрлик вингер Истанбулнинг "Фенербахче" жамоасига ўтишга яқин.
Салоҳ "қизиллар" сафида 9 йил ўтказганидан кейин жамоадан кетиши эълон қилинди. У жамоа таркибида 441 ўйинда қатнашиб, 257 та гол урган ва 122 та голли пас узатган. унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.



