"Сити" "Челси" сардори билан дастлабки музокараларни ўтказди. Ўйинчи Марескага керак — Sky Sports

23 май 2026, 11:15
"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес — ёзда "Манчестер Сити"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Манчестер клуби бош мураббийлигига яқын турган Энцо Марескага 25 ёшли Фернандес "жуда зарур". Бу ҳақда Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, томонлар дастлабки музокараларни ўтказиб бўлишган. Мареска ва Фернандес ўртасида италиялик мутахассиснинг "Челси"даги фаолияти даврида (2024-2026 йиллар) яқин ва ишончли муносабатлар шаклланган.

Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та натижали узатмани амалга оширди. "Челси" сардорининг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати € 90 млнга баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports