

"Астон Вилла" ва "Ньюкасл Юнайтед" ҳам 27 ёшли футболчининг ҳаракатларини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, агар "шаҳарликлар"га £ 45 млн (€ 52,2 млн) миқдорида таклиф тушса, улар нидерландиялик ўйинчини сотиб юборишлари мумкин. "Манчестер Сити" Рейндерс жамоани тарк этган тақдирда, "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Рейндерс барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Рейндерснинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати € 60 млнни ташкил этади.



