

Испаниялик мураббийнинг "гилослар" билан шартномаси шу ёзда тугайди, деб хабар берди "Footmercato".
Манбага кўра, аввалроқ мураббийни "Борнмут"га олиб келган "Ливерпуль" спорт директори Ричард Хьюз Ираолини таклиф қилиш устида ишламоқда. "Қизиллар" испанияликнинг ўйин услубига қизиқиш билдираётгани таъкидланмоқда.
"Борнмут" АПЛ 37 туридан сўнг 56 очко тўплаб, 6-ўринга жойлашди. "Ливерпуль" 59 очко жамғарди ва 5-поғонани банд этиб турибди.



