

- Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк ўйинингиз олдидан қандай ҳисларни бошдан кечиряпсиз?
- Жуда катта ҳиссиётни бошдан кечиряпман. 32 йил — жуда узоқ вақт. Бугун Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида шу ерда турганимдан жуда катта ҳаяжондаман.
- Сизнинг ўзингизга хос ўйин услубингиз қандай бўлади? "Зидан ўйини"ни кўрамизми?
- "Зидан ўйини" деган нарса йўқ. Эртага ҳамма Франция терма жамоасини кўради. Биз учун энг муҳими — яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш.

- Туркия терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу жуда яхши жамоа. Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмагани улар учун кутилмаган ҳолат бўлди, чунки улар бундан яхшироқ натижага лойиқ эди. Эртага улар бизга муаммо туғдиради.
- Арда Гюлер ҳақида нима дея оласиз?
- Арда Гюлер жуда-жуда яхши футболчи. Унинг "Реал"да ўйнаётганидан хурсандман. Арданинг истеъдоди юқори ва уни ривожланаётганини кўряпмиз.
- Сизнинг Франция терма жамоасига келганингиз атрофида жуда катта шов-шув бор. Бу сизга таъсир қиляптими?
- Бу табиий ҳолат. Дидье Дешамдан кейинги 14 йиллик даврдан сўнг бу янги нарса. Лекин асосий қаҳрамонлар — футболчилар. Мен ўз ролимда қоламан.

- Атрофингиздаги бу катта эътибор сизга халақит беряптими?
- Ҳа, бу мени бироз безовта қилади. Лекин бундай нарсалар қандай бўлишини қабул қилиш керак. Мен бунинг учун бу ерда эмасман. Мен футболчиларим билан ишлаш ва ўйинларда ғалаба қозониш учун шу ердаман.
- Ёш футболчиларнинг терма жамоага қўшилиши ҳақида қандай фикрдасиз?
- Кўраётганларимдан хурсандман. Ёш футболчиларни чақиришдан мақсад ҳам шу эди. Франция терма жамоаси ҳамма учун очиқ. Бизда тажрибали футболчилар ҳам, ёшлар ҳам бор ва яхши гуруҳ шаклланган.
- Килиан Мбаппенинг эртанги ўйинда майдонга тушишига умид қиляпсизми?
- Эртага қандайдир тарзда унинг ўйнашини умид қиламан.
- Сиз Мбаппени "Реал Мадрид"да ишлаган пайтингизда ҳам танир эдингиз. Ўшанда Франция терма жамоасида бирга ишлашингизни тасаввур қилганмидингиз?
- У "Реал Мадрид"га келганида, 14 йил ўтиб Франция терма жамоасида бирга ишлашимизни тасаввур ҳам қилмагандим. Аммо унинг потенциалини ўша пайтдаёқ кўрганман.
- Франция терма жамоасининг сардор ким бўлади?
- Килиан Мбаппе сардор бўлади. Усмон Дембеле, Адриен Рабьо ва Жюль Кунде эса вице-сардорлар бўлишади.



