Мбаппе: "Зидан мени "Реал"га олиб борган эди, энди эса у терма жамоадаги мураббийим — худди кинодагидек"

Aslanov Jasurbek
22 сен 2026, 00:18
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Зинедин Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Янги мураббий билан янги босқич бошланмоқда. Олдинда Миллатлар лигаси — тўртта ўйин бор, улар қандай ўтишини кўрамиз. Бу ҳамма учун янги тажриба бўлади, чунки шу пайтгача биз фақат Дешамни билар эдик. Бизни ўзгаришлар кутмоқда, аммо ўйлашимча, ҳаммаси жуда яхши кечади.

Зидан мени “Реал”га — машғулот базасига олиб борган эди, ўшанда 13 ёки 14 ёшда эдим. Жуда кўп вақт ўтди. Энди эса у миллий терма жамоам мураббийи. Бу худди фильм сюжетига ўхшайди, аммо ҳаммаси ҳақиқий ва энг юқори даражада.

Франция терма жамоаси билан янги босқичга қадам қўйдик: Европа чемпионатига тайёргарлик кўриш учун бизда икки йил бор ва айни пайтда айнан шунинг устида ишламоқдамиз", — деди Мбаппе.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›