Зидан Бензема ва Кантени Франция терма жамоасига қайтарадими?

Administrator
19 сен 2026, 12:34
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан 38 ёшли ҳужумчи Карим Бензема ҳамда 35 ёшли ярим ҳимоячи Н'Голо Кантенинг миллий жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен у [Бензема] билан "Реал"да кўплаб ажойиб йилларни ўтказганман. Каримни ҳурмат қиламан, лекин у энди ёш эмас. Канте билан боғлиқ вазият ҳам шунга ўхшаш. Мен улар эришган барча ютуқларга, уларнинг фаолиятига ҳайрат билан қарайман... лекин бугун менга ёшроқ ўйинчилар керак", — деди Зидан сўзларини келтиради RMC Sport.

Бензема Франция терма жамоасидаги охирги ўйинини 2022 йилда ўтказган. Канте эса 2026 йилги жаҳон чемпионати учун миллий жамоага чақирилган, аммо ушбу турнирда бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport