“Болаларнинг ҳаракатидан жуда хурсандман” — Зайниддин Тожиев

Aslanov Jasurbek
17 окт 2026, 19:38
Пролиганинг 23-туридан ўрин олган “Ғазалкент” — “Шўртан” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Зайниддин ака, “Шўртан” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Учрашув ҳақидаги фикрларингиз... 

— “Шўртан”ни ўрганиб чиққандик. Яна бир бор болаларга такрорладик: яккакурашларда таслим бўлмасак, барчаси ўз қўлимизда бўлади. Биринчи гол ўтказиб юборилган вазиятга келадиган бўлсак, техник хатога йўл қўйилди. Ҳар сафар айтганимдек, концентрация йўқолиши кузатилди. Лекин ўйин давомида анчагина вазият яратдик. Бугун болаларимнинг ҳаракатидан жуда хурсандман. Уларни ғалаба билан табриклайман, “Шўртан” жамоасига эса омад тилайман.

— Зайниддин ака, иккинчи таймда майдон маркази анча бўшашиб қолгандек туюлди. Шу бўйича нима дея оласиз? 

— Мисол учун, барибир олдинда кейинги ўйинларимиз ҳам бор, шунинг учун таркибда ротациялар қилдик. Масалан, Озодбек Ибодуллаевни ва Умиджон Турғуновни  майдонга туширмадик. Мирқодировга биринчи таймдан кейин дам бердик, чунки олдинда турган ўйинлар тайёргарлигини ўйлаб шундай қарорга келдик. Майдонга тушган Присяжнюк ўйинни бузиб қўйгани йўқ, жуда зўр ҳаракат қилди. Ўйинга қўшилиб, 80 фоизга ўйинни кучайтиришга эришди.

— Абдураҳмон Абдуллаевда жароҳат борми, кейинги ўйинда сафга қайтадими? 

— Худо хоҳласа, жароҳатидан қутулиб, асосий гуруҳга қўшилди. Насиб этса, кейинги "Навбаҳор" билан учрашувда сафга қайтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›