

Ушбу ҳолат учрашувни ўтказиш учун жалб этилган хавфсизлик ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилди.
Учрашув комиссари билдиргисига кўра, юзага келган тартибсизлик оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур тартибсизликка сабаб бўлган ва унда иштирок этган футболчи ёки расмий шахсларнинг хатти-ҳаракатлари Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилиб, лозим деб топилган тақдирда, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида иш ваколатли органларга оширилади.



