

"Арал" жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Неча йил деганда ҳаракат қилиб, элитага чиқди. Уларга фақат омад тилайман. Ўйинда жуда кўп вазият яратдик, лекин гол ура олганимиз йўқ. Бизнинг кунимиз эмас экан. Лекин йигитларимга миннатдорчилик билдираман, чунки улар борларини беришди. Жуда кўп голли вазиятлар яратдик, омадимиз келмади. Футболчиларимиз ўсишда давом этишлари керак. Кейинги мавсумда олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилса, ҳаракат қиламиз. "Арал" Суперлигада яхши ўринлар олишини тилаб қоламан.
"Арал" Суперлигада қандай қатнашади? Ҳамма нарса тайёргарликка боғлиқ. Мавсумга муносиб ҳозирлик кўришса, аутсайдерлар орасида бўлмайди, деб ўйлайман", — деди Зайниддин Тожиев.



