"Яйпан" – "Ғазалкент" учрашуви ҳаками Суперлига ва Пролига учрашувларидан вақтинча четлатилди

Sherzod Nurmatov
1 май 2026, 19:36
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Пролиганинг 6-туридан ўрин олган “Яйпан” – “Ғазалкент” (1:2) учрашувидаги баҳсли вазият экспертлар томонидан кўриб чиқилган.

4.jpg

80-дақиқада ҳужумчига нисбатан қўполлик содир этилганига қарамай, бош ҳакам томонидан қоидабузарлик белгиланмаган. Шунингдек, Рустам Чориев ўйин давомида бир қатор хатоларга йўл қўйиб, ўйин мувозанатини сақлай олмагани қайд этилди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига асосан Рустам Чориев вақтинчалик Суперлига ва Пролига учрашувларидан четлатилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази