

Ҳужумчи турнир давомида 6 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди.
"Сиз мени энг яхши формамда эмас деб айтяпсиз, шунинг учун мендан ҳеч нарса кутманг", — дея Ямалнинг сўзларини келтиради "Footmercato".
Испания ва Франция ўртасидаги ярим финал учрашуви 14 июль куни, Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади. Иккинчи ярим финалда эса Аргентина терма жамоаси Англия билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси Ист-Ратерфордда (АҚШ) ўтказилади. Жаҳон биринчилигининг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.



