LIVE. ЖЧ. Испания — Бельгия 1:1 (матнли трансляция)

10 июл 2026, 23:53
Жаҳон чемпионати чорак финал доирасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатишингиз мумкин.

ЖЧ, ¼ финал

Испания — Бельгия 1:1

Голлар: 30 - Фабиан Руис, 41 - Шарль Де Кетеларе

Испания: 23. Унай Симон, 12. Педро Порро, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 16. Родри, 10. Дани Ольмо, 8. Фабиан Руис, 19. Ламин Ямаль, 15. Алекс Баэна, 21. Микель Оярсабаль.

Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 5. Маркос Льоренте, 6. Микель Мерино, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 20. Педри, 7. Ферран Торрес, 11. Йереми Пино, 17. Нико Уильямс, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.

Бельгия: 1. Тибо Куртуа, 21. Тимоти Кастань, 25. Натан Нгой, 4. Брандон Мехеле, 5. Максим Де Кёйпер, 20. Ханс Ванакен, 7. Кевин Де Брюйне, 23. Николас Раскин, 11. Жереми Доку, 10. Леандро Троссард, 17. Шарль Де Кетеларе.

Захира: 12. Сенне Ламменс, 13. Майк Пендерс, 3. Артюр Теат, 15. Тома Мёнье, 16. Кони де Винтер, 18. Йоакин Сейс, 6. Аксель Витсель, 19. Диегу Морейра, 22. Алексис Салемакерс, 9. Ромелу Лукаку, 14. Доди Лукебакио, 26. Матиас Фернандес-Пардо.

Огоҳлантиришлар: 43 - Пау Кубарси

🕘 45+5. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

42. Испанлар мундиалдаги илк голини ўтказиб юборишди.

gettyimages-2285556458-2048x2048.jpg

⚽️ 41. ГОЛ! Де Кетеларе ҳисобни тенглаштирди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Шарль бош билан дарвозага аниқ жойлаб қўйди!

40. Яна Ламиндан зарба, бу сафар унинг тепган тўпи дарвоза тўрининг ташқари томонига тегди.

35. Ямалнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Куртуа қайтарди!

33. Яна “қизил фурия” олдинга интилмоқда.

31. Бельгия буёғига фаолликни янада оширишга тўғри келади.

gettyimages-2285555299-2048x2048.jpg

⚽️ 30. ГОЛ! Фабиан ҳисобни очди! Ўнг қанотдан бошланган ҳужумдан сўнг Ольмо тўпни дарвозага йўллади, қайтган тўпни эса Руис дарвозага киритди!

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

21. Ямалнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

13. Яна бир зарба Баэнадан, бунисини ҳам бельгиялик футболчиларга қайтаришди.

10. Энди испанлар фаоллашди, қатор зарбаларни рақиблар “блок” қўйиш орқали бартараф эта олишди.

5. Илк дақиқаларда бельгияликлар фаол кўринмоқда.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Учрашувдан аввал бўлиб ўтган расмий машғулотда Тилеманс жароҳат олган. Шу боис асосий таркибда майдонга Ханс Ванакен тушмоқда.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати чорак финал доирасидаги Испания — Бельгия учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia