Азар: “Ямаль қайсидир маънода фаолиятимнинг бошланишини эслатяпти”

Sherzod Nurmatov
10 июл 2026, 19:55
Бельгия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар “Барселона” ҳамда Испания термаси вингери Ламин Ямаль ва ўзининг ёшлик йиллари ўртасидаги ўхшашлик ҳақида гапирди.
2.jpg

“Ламин Ямаль қайсидир маънода менга фаолиятимнинг бошланғич даврини эслатмоқда. Ўшанда мен ҳам тахминан шу ёшда эдим ва ҳамма мендан катта натижалар кутарди.

Агар у майдонда ўзига хос бўлган услубда ўйиндан завқ олишда давом этса, ушбу Жаҳон чемпионатини ажойиб тарзда ўтказишига ишончим комил.

У одамлар томоша қилишни яхши кўрадиган футболчилар сирасига киради. Футболнинг асл маъноси ҳам шунда: ўйиндан завқланиш ва одамларни орзу қилишга мажбур этиш”, – деди Азар.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Испания – Бельгия учрашуви бугун, 10 июль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca