

"Умид қиламанки, томошабинлар ўйиндан завқ олишади, буни ҳам испанлар, ҳам французлар учун тилаб қоламан. Ҳар икки жамоада ўз имкониятлари бўлади. Ўйин, шубҳасиз, кучлар тенглиги остида ўтади. Бу — дунёдаги биринчи рақамли ўйин. Бу мен иштирок этадиган энг муҳим учрашув ва майдонга тушиш имкониятига эга эканлигимдан хурсандман. Бу мен фаолиятимда қатнашадиган энг муҳим баҳсдир.
Франциядан қўрқаманми? Мендан бу ҳақда аввал ҳам сўрашган ва "йўқ" деб жавоб берганман. Биз — Европа чемпионларимиз. Кунде айтганидек, бу шунчаки футбол. Шунчаки футбол, холос", — дея Ямалнинг сўзларини келтиради "RMC Sport".



