"Ман Сити" "Реал" ва ПСЖнинг трансфер нишонини қўлга киритмоқчи — Плеттенберг

27 май 2026, 08:45
"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиш ниятида.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг Sky Sports маълумотларига таяниб, X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манба берган хабарга кўра, айни босқичда "Манчестер Сити" футболчига энг катта қизиқиш кўрсатмоқда. Бу "шаҳарликлар"нинг эҳтимолий янги бош мураббийи Энцо Маресканинг режалари билан боғлиқ — у Фернандесни асосий таркиб ва ўз лойиҳасининг муҳим ўйинчиларидан бири сифатида кўрмоқда ва жамоага таклиф қилмоқчи. "Реал" ва ПСЖ ҳам хавбекни ўзларининг шорт-листига киритишган, бироқ трансфер бўйича ҳозирча аниқ таклиф билан чиқишмаган.

Аввалроқ аргентиналик хавбек "Реал"га ўтиш вариантига ижобий қараётгани ҳақида хабар берилган эди.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик футболчи барча турнирларда 54 та ўйинда иштирок этиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзигача ҳисобланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Фернандеснинг бозор қиймати 90 млн еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›