

Франциялик ҳужумчи мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра ғалаба қозонди. Мбаппе ушбу мукофотга кетма-кет иккинчи мавсумда лойиқ кўрилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Мбаппе 31 та ўйинда 25 та гол уриб, Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланди, шунингдек, турнирда 15 та гол урган ҳолда Чемпионлар Лигасида ҳам энг яхши бомбардир бўлди.



